ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Фазлиддин Ғойибназаров​ талабалар билан учрашди

Фазлиддин Ғойибназаров​ талабалар билан учрашди

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Чемпион билан учрашув” лойиҳаси доирасида 2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров билан учрашув бўлиб ўтди.

Чемпион боксчи талабалар турар жойида ташкил этилган махсус спорт хонасида маҳорат дарси ўтказди. Шундан сўнг талабалар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат жараёнида Фазлиддин Ғойибназаров боксдаги фаолияти, эришган ютуқлари, иродасини синовдан ўтказган воқеалар, юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Бугунги ўзбек бокси ютуқларида жамоавий бирдамлик асосий омил эканини таъкидлади.

Иқтидорли боксчимиз XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лоренсо Колласо Сотамайорни мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.

4 500
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА