ЎзА Ўзбек

03.03.2020 Чоп этиш версияси

Фанат Қаҳрамонов Олимпиада йўлланмаси учун курашни бошлади

Фанат Қаҳрамонов Олимпиада йўлланмаси учун курашни бошлади
Иорданияда бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа бошланди. Жорий йилнинг 11 март кунига қадар давом этадиган мазкур мусобақада эркаклар ўртасида мамлакатимиз шарафини 8 нафар боксчимиз ҳимоя қилади.

Мусобақанинг дастлабки куни боксчимиз Фанат Қаҳрамонов мезбонлар вакили Осама Мажидга қарши рингга кўтарилади.

Турнир регламентга кўра, Осиё/Океания минтақалари учун ҳар бир вазн тоифасига турлича квота ажратилган. Ушбу турнирда лицензиялар қуйидаги тартибда тақсимланади:


-52 кг: 6 та ўрин


-57 кг: 6 та ўрин


-63 кг: 6 та ўрин


-69 кг: 5 та ўрин


-75 кг: 5 та ўрин


-81 кг: 5 та ўрин


-91 кг: 4 та ўрин


+91 кг: 4 та ўрин






2 724
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА