ЎзА Ўзбек

02.04.2019 08:42:00 Чоп этиш версияси

Европада энг кўп маош оладиган мураббий


"France Football" нашри жорий мавсумда Европада энг кўп маош олаётган мураббийлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи, 48 ёшли аргентиналик Диего Симеоне йилига 41 миллион евро маош билан рўйхатда етакчилик қилмоқда.

Кейинги ўринда эса мавсум ўртасида "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилган Жозе Моуриньо бормоқда. У ҳозир ҳам "Манчестер Юнайтед"дан йилига 31 миллион евро маош олади. Кучли учликни эса Тьерри Анри якунлаб берди. У гарчи “Монако”дан истеъфога чиқарилган бўлсада, клуб билан имзолаган шартномасига кўра йилига 25,5 миллион евро маошга эга.

Эслатиб ўтамиз, Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.