ЎзА Ўзбек

15.03.2019 12:46 Чоп этиш версияси

Европа лигаси. Камбэк навбати энди “Арсенал”да ёхуд инглиз жамоаларидан янги рекорд

Европа лигаси. Камбэк навбати энди “Арсенал”да ёхуд инглиз жамоаларидан янги рекорд

Кеча Европа лигаси нимчорак финалининг жавоб учрашувлари ўтказилди. Дастлабки ўйинда “Ренн” клубига 3-1 ҳисобида имкониятни бой берган “Арсенал” жамоаси кеча ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатди.

Унай Эмери шогирдлари ўз майдонида французлар дарвозасига жавобсиз 3та гол урди. Учрашувда “Арсенал” етакчиси Пьер Эмерик Обамеянг дубль қайд этди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди.

Илк ўйинда Киевнинг “Динамо” клубини 3:0 ҳисобида доғда қолдирган Англиянинг яна бир вакили “Челси” сафарда ҳам киевликларга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Баҳс йирик – 0:5 ҳисобида лондонликлар жамоаси фойдасига ҳал бўлди. Натижада Англиянинг ҳар икки клуби Европа лигасининг чорак финалига йўл олди. Шу тариқа Еврокубокларнинг ушбу босқичида туманли альбионнинг бирйўла 6 жамоаси иштирок этадиган бўлди. Бунгача ЧЛда “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ҳамда “Тоттенхэм” клублари чорак финал йўлланмасига сазовор бўлган эди. Бунақаси Англия футболи тарихида сўнгги 48 йил ичида илк маротаба содир бўлмоқда.

photo5213136600312163281.jpg

Кечаги ўйинларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

Европа лигаси. 1/8 финал, жавоб ўйинлари

“Вильярреал” (Испания) – “Зенит” (Россия) – 2:1

Биринчи ўйин: 3:1

“Интер” (Италия) – “Айнтрахт” (Франкфурт, Германия) – 0:1

Биринчи ўйин: 0:0

“Бенфика” (Португалия) – “Динамо” (Загреб, Хорватия) – 1:0 (қ.в. 2:0)

Биринчи ўйин: 0:1

“Славия” (Чехия) – “Севилья” (Испания) – 2:2 (қ.в. 2:1)

Биринчи ўйин: 2:2

“Краснодар” (Россия) – “Валенсия” (Испания) – 1:1

Биринчи ўйин: 1:2

“Зальцбург” (Австрия) – “Наполи” (Италия) – 3:1

Биринчи ўйин: 0:3

Бугун Швейцарияда УЕФА Чемпионлар лигаси ҳамда Европа лигасининг ¼ финал босқичига қуръа ташланади.

Отабек Эшмаматов, ЎзА
3 024