ЎзА Ўзбек

30.08.2018 23:05 Чоп этиш версияси

Европа Чемпионлар лигасига қуръа ташланди

Европа Чемпионлар лигасига қуръа ташланди
Бир неча дақиқалар олдин Монакодаги "Grimaldi Forum" саройида Европа Чемпионлар лигасининг 2018/2019 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим аввалида бир неча номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди ва тақдирланди. Жумладан, саҳнага таклиф этилган УЕФА президенти Александр Чеферин Дэвид Бэкхемга ёшларга футболни тарғиб этиш борасидаги фаол ҳаракатлари учун махсус совринни топширди.

Саҳнага Диего Форлан ва Кака таклиф қилинди. Улар ЕЧЛнинг ўтган мавсум якунларига кўра энг яхши деб топилган футболчиларни тантанали равишда мукофотладилар. Энг яхши деб топилганлар эса қуйидагилар бўлди: 

Энг яхши дарвозабон - Кейлор Навас. Илк маротаба бундай соврин коста-рикалик футболчига насиб этди (номзодлар - Алиссон, Жанлуижи Буффон).

photo5206494098381449723.jpg

Энг яхши ҳимоячи - Серхио Рамос (номзодлар - Марсело, Рафаэль Варан) Энг яхши ярим ҳимоячи - Лука Модрич (номзодлар - Кевин де Брейне, Тони Кроос).

photo5206494098381449725.jpg

Энг яхши ҳужумчи - Криштиану Роналду (номзодлар - Лионель Месси, Муҳаммад Салаҳ) .

Энг яхши аёл футболчи - Пернила Харбер (номзодлар Амандин Анри, Ада Хегерберг).

Энг яхши футболчи – Лука Модрич (номзодлар -Роналду, Салаҳ)

photo5206494098381449724.jpg

Қуръага кўра, Европанинг гранд клублари қуйидаги ҳолатда гуруҳлардан жой олди:

"А" гуруҳи: "Атлетико", "Боруссия" Дортмунд, "Монако", АЕК Афина.
"B" гуруҳи: "Барселона", "Тоттенхэм", ПСВ Эйндховен, "Интер".
"C" гуруҳи: ПСЖ, "Наполи", "Ливерпуль", "Црвена Звезда".
"D" гуруҳи: "Локомотив" Москва, "Порту", "Шальке-04", "Галатасарой".
"E" гуруҳи: "Бавария", "Бенфика", "Аякс", "Брюгге".
"F" гуруҳи: "Манчестер Сити", "Шахтёр", "Лион", "Хоффенхайм".
"G" гуруҳи: "Реал", "Рома", ЦСКА Москва, "Виктория" Пльзен.
"H" гуруҳи: "Ювентус", "Манчестер Юнайтед", "Валенсия", "Янг Бойз".
Гуруҳ ўйинларига 18/19 сентябрь кунлари старт берилади ва 
12 декабрга қадар давом этади. 

17 декабрда 1/8 финал, 15 мартда 1/4 финал, 19 апрелда эса 1/2 финалга қуръа ташланади.

30 апрель - 1 май кунлари ярим финалнинг дастлабки, 7-8 майда эса жавоб учрашувлари ўтказилади.Финал баҳси 1июнга белгиланган. Мазкур ҳал қилувчи ўйин Мадриднинг "Метрополитано" стадионида ўтказилади.

ЎзА
3 534