ЎзА Ўзбек

08.05.2020 Чоп этиш версияси

Эвандер Холифилд: Тайсон яна қулоғимни тишлаб олишидан қўрқмайман

Эвандер Холифилд: Тайсон яна қулоғимни тишлаб олишидан қўрқмайман

Яқинда рингга қайтишга тайёрлигини эълон қилган Эвандер Холифилд навбатдаги жанги афсонавий боксчи Майк Тайсонга қарши ўтса, ўзининг имкониятлари қандай бўлиши ҳақида гапирди.

– 50 ёшли ҳар қандай боксчи билан жанг қилишим мумкин, унинг ким бўлиши аҳамиятсиз. Агар сиз 50 ёшдан ошган бўлсангиз, мени мағлуб эта олмайсиз. Биз Риддик Боу билан бирга кўргазмали жанг ўтказмоқчи эдик, чунки биз дўстмиз. Лекин ҳозир унинг аҳволи оғир.

Агар бу жанг Майк Тайсонга қарши бўлса янада яхши. Улар менга кўпроқ пул тўлаши керак бўлади. Тайсон яна қулоғимни тишлаб олиши мумкинлигидан қўрқмайман. Нима учун бундай қилганини тушунаман, ҳозир бундай муаммо йўқ. Ўшанда у ўзини ҳимоя қилишга уринган ва юрагида муаммоси бор боксчига яна ютқазаётганини тушуниб қолганди.

Эслатиб ўтамиз, Эвандер Холифилд икки маротаба Майк Тайсонга қарши жанг ўтказган бўлиб, ҳар сафар ғалаба қозонган. 1997 йили ўтказилган иккинчи жангда Тайсон Холифилднинг қулоғини тишлаб олганди.

3 346
ЎзА