ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

Етти боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади

Етти боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади

Мўғулистон пойтахтида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионати делегациямиз учун омадли ўтмоқда.

Чемпионатнинг ярим финал босқичида қайд этилган натижаларга кўра, 14 боксчимиздан 7 нафари олтин медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Шу тариқа, эртага 17 ноябрь куни бўлиб ўтадиган финал беллашувларида қуйидаги спортчиларимиз рингга кўтарилади:

-56 кг: Х. Расулжонов - Б.Жехен (Қозоғистон)

-64 кг: Ж. Йўлдошев - Д. Дуеисбай (Қозоғистон)

-69 кг: Н. Исмоилов - Н. Рустамбек ўғли (Қирғизистон)

-75 кг: С.Қаюмов - Бекташ (Қозоғистон)

-81 кг: Ш. Абдуллаев - Ҳ. Реҳеманду (Хитой)

-91 кг: А. Самадов - Т. Сагиндик (Қозоғистон)

-75 кг: Н. Ҳамидова - С. Чану (Ҳиндистон)

Шунингдек, Осиё чемпионатида Мирзабек Мирзахалилов, Раҳматилло Тошпўлатов, Сайдинисо Муҳаммадалиева, Насиба Хайруллаева, Зиёда Ярашева, Дилфуза Бекова, Хадичабону Абдуллаева каби чарм қўлқоп усталаримиз бронза медалини қўлга киритди.

2 371
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА