ЎзА Ўзбек

29.07.2019 12:01:48 Чоп этиш версияси

Эшкак эшувчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этади


Жорий йилнинг 1-4 август кунлари Руминиянинг Питешти шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур чемпионатда Ўзбекистон спорт делегация ҳам иштирок этади. Дунё биринчилигида мамлакатимиз шарафини 19 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIIёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар ўйналадиган жаҳон чемпионати жорий йилнинг 21-25 август кунлари Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтади.