Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.10.2012 15:34 Чоп этиш версияси

Ёш полвонлар баҳси

Қўқон шаҳрида дзюдо бўйича 11 ва 14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган II халқаро турнирда Ўзбекистон ва Қозоғистондан етти юз нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Мусобақада 11 ёшгача болалар ўртасида қўқонлик Акмал Опохонов олтин медални қўлга киритди. Ушбу ёш тоифасида Фарғона вилоятидан Муҳаммадяҳё Муҳаммаджонов, Муҳаммадрасул Ҳасанов, Муҳаммадюсуф Маҳмудов, Дилшод Баҳодиров, Ойтўра Ноёбхонов, жиззахлик Келдиёр Шодмонов, Ҳусан Турсунов, Тошкент вилояти вакили Бунёд Бахтиёров ва қозоғистонлик Куаниш Тунгишов ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

14 ёшгача болалар ўртасида энг кўп олтин медаль Чирчиқ олимпия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиларга насиб этди. Тўққиз вазн тоифасида ўтган мусобақада мазкур коллеж ўқувчиларидан Беҳзод Абдураҳимов, Абдусамад Қаҳҳоров ва Юсуф Нормаматов биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Фарғона вилояти дзюдочилари Алишер Жўрабоев, Абдусамад Абдураҳмонов, тошкентлик Рамзиддин Омонов, андижонлик Жасур Содиқов, самарқандлик Лутфулло Муҳиддинов ҳамда қозоғистонлик Байиржон Сейдиш ҳам халқаро турнир ғолиби бўлди. 


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
10 580