ЎзА Ўзбек

06.08.2019 16:41 Чоп этиш версияси

Эртага ЖЧ бошланади, “Универсал” спорт саройи мусобақага шай

Эртага ЖЧ бошланади, “Универсал” спорт саройи мусобақага шай

Хабар берганимиздек, 7-10 август кунлари пойтахтимиз Тошкентда таэквондо WT бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтининг хабар беришича, ҳозирда мусобақани ўтказиш учун барча нарса шай ҳолатга келтирилган. Беллашувларга мезбонлик қиладиган “Универсал” спорт саройи ажойиб кўринишга келтирилди.

Жанглар олдидан спортчилар чигалёзди машқларини олиб борадиган махсус жой ҳам бугунги кун иқлимидан келиб чиққан ҳолда иштирокчилар учун қулай тарзда қуриб берилди.

photo5355128030139362457.jpg

Ҳозирда терма жамоалар Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси спорт залларида сўнгги тайёргарлик машғулотларини олиб боришмоқда. Дунёда ўз ўрнига эга Эрон, АҚШ, Жанубий Корея, Бразилия каби ўнлаб терма жамоалар режалаштирилган график асосида машқлар олиб боришяпти.

photo5352783355952868418.jpg

Ўзбекистон терма жамоасига келсак, ҳамюртларимиз мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Жаҳон чемпионатида жами 20 нафар спортчи (10 нафардан ўғил-қиз) ўз вазн тоифаларида олтин медаль учун жанг қилишади.

Баҳслар эртага соат 09:00 дан бошланади. Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими эса эртага 17:00 га белгиланган. Шунингдек, ушбу мусобақа доирасида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси юртимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 8 август куни соат 19:00 да “Халқлар дўстлиги” майдонида йирик флэшмоб ташкил қилишни ҳам режалаштирган.

ЎзА
850