ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Эртага волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнири старт олади

Эртага волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнири старт олади

Мамлакатимизда оммавийлиги борасида энг юқори ўринлардан бирини эгаллайдиган волейбол спортига бўлган эътибор ҳам аста-секин ўзгармоқда. Бунинг тасдиғи сифатида илк маротаба пойтахтимизда Марказий Осиё давлатларининг эркаклар миллий терма жамоалари ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнири ўтказилаётганини айтиш мумкин.

8-10 ноябрь кунлари Тошкент темир йўллар муҳандислари институти спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон Республикаларининг миллий терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида “Тошкент-2019” халқаро турнири иштирокчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов иштирок этди ҳамда барча жамоаларга бўлажак мусобақаларда омад тилади.

Волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнирини Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари бошлаб беришади. Мазкур ўйин соат 10:00да старт олади. Шундан сўнг мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилса, куннинг иккинчи ярмида майдонга мусобақа мезбонлари Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон волейболчилари тушади. Давравий тизимда ўтадиган мусобақа ғолиби 10 ноябрь куни аниқланади.

“Тошкент-2019” халқаро турнири тақвими.

8 ноябрь, жума

10:00 Туркманистон – Тожикистон

14:30 Ўзбекистон – Қирғизистон

9 ноябрь, шанба

10:00 Қирғизистон – Туркманистон

14:30 Тожикистон – Ўзбекистон

10 ноябрь, якшанба

10:00 Тожикистон – Қирғизистон

14:30 Ўзбекистон – Туркманистон

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

1 937
ЎзА