ЎзА Ўзбек

05.09.2019 Чоп этиш версияси

Эртага футзалчиларимиз халқаро турнирдаги иштирокини бошлайди

Эртага футзалчиларимиз халқаро турнирдаги иштирокини бошлайди

Индонезияда ўтадиган нуфузли мусобақада ҳамюртларимиз Хитой Тайпейи, Малайзия ҳамда мезбонларга қарши кураш олиб боради.

6-8 сентябрь кунлари Индонезияда футзал бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади. Унда юқорида тилга олинган мамлакат терма жамоалари баҳс олиб боришади. Россияда ўтган яна бир халқаро мусобақада совриндорлар сафидан жой олган ўзбекистонлик футзалчилар Индонезияга айнан Россиядан етиб бордилар. Жакартада ташкил этилаётган мазкур турнир футзал терма жамоамизнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўришда қўл келишига шубҳа йўқ.

Индонезиядаги халқаро турнир тақвими:

6 сентябрь
Малайзия – Ўзбекистон

7 сентябрь
Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

4 286
ЎзА