ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

Эртага Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксда илк жангини ўтказади

Эртага Ҳасанбой Дўстматов профессионал боксда илк жангини ўтказади

Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, боксчимиз Ҳасанбой Дўстматов 17 ноябрь куни профессионал боксда илк жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи ўз инстаграм саҳифасида хабар қолдирди.

“Азиз юртдошлар, эртага профессионал боксда дебют жангимни ўтказаман. Худо хоҳласа, Ўзбекистонга ғалаба билан қайтамиз”, - дея изоҳ қолдирган боксчимиз.

dusmatovcervantesweighin_hoganphotos1.jpg

dusmatovcervantesweighin_hoganphotos.jpg

Ҳасанбой Дўстматов эртага Мексиканинг Гуанахуато штати Сан-Мигель-де-Альенде шаҳарчасидаги Plaza de Toros San Miguel de Allende аренасида профессионал бокснинг биринчи ўтаенгил вазн тоифаси (-48,99 кг.) да Хесус Сервантесга қарши рингга кўтарилиши режалаштирилган.

canoortizweighin_hoganphotos.jpg

Маълумот ўрнида, Golden Boy Promotions томонидан Fight Night on Facebook серияси доирасида ташкиллаштирилаётган кечанинг асосий жанги яримўрта вазн тоифаси (66,7 кг.гача) да Пабло Кано ҳамда Роберто Ортис ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур беллашувларни Golden Boy Promotionsнинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли тарзда томоша қилишингиз мумкин.

3 852
Шоҳрух НЎЪМОНОВ, ЎзА