ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Енгил атлетикачиларимиз мавсумни бошлади

Енгил атлетикачиларимиз мавсумни бошлади

Чирчиқ шаҳрида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан енгил атлетика бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Қизлар ўртасида босқон ва диск улоқтириш бўйича Ригина Адашбоева 2 олтин медални қўлга киритди.

Узунликка сакраш баҳсида Дарья ва Андрей Резниченколар чемпионга айланди. Баландликка сакрашда Тимур Раҳматуллаев ва Ольга Шлентова ғолиб бўлди.

Турли масофаларга югуришда Жалолиддин Ҳамроқулов, Анвар Саримсоқов, Ғолиб Тоҳиржонов, Азим Абдуллаев, Отабек Тошқувватов, Дурдона Ҳамидуллаева, Виктория Левина, Ирода Йўлдошева, Камола Аблаева, Маржона Баратов шоҳсупага кўтарилди.

Шунингдек, 60 метр масофага тўсиқлар оша югуришда Эргаш Нормуродов ва Меҳрангиз Эрназаровага тенг келадигани топилмади.

3 355
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА