Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.11.2017 12:25 Чоп этиш версияси

Енгил атлетика – шижоат ва тезкорлик баҳси

Пойтахтимизда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган ярим марафон ва спортча юриш бўйича мамлакат чемпионатида икки юздан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

10 километрга спортча юриш баҳсларида Диана Яфасова, Паризода Набиева, Мариям Турсунова, Шоҳрух Саломов, Асилбек Зокиров ва Расулбек Дилмуродов совринли ўринларни эгаллади.

Спортча юриш бўйича ёшлар ўртасида 5 километр масофага ўтган беллашувларда Бегали Рихсибоев ва Гулмира Кушмаева барча рақибларини орта қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди. Ярим марафонда Бекзод Сафаров ва Екатерина Тунгускова биринчи ўринни эгаллади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 863






Все о погоде - Pogoda.uz