ЎзА Ўзбек

19.09.2018 Чоп этиш версияси

Энг тезкор ва матонатли атлетлар баҳси

Энг тезкор ва матонатли атлетлар баҳси

“Бухоро” стадионида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон очиқ турнири ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада 250 дан зиёд ёш атлетлар ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Турнирнинг 3000 метр масофага спортча юриш баҳсларида Зулайҳо Ҳотамова ҳамда Шаҳзод Лутфуллаев биринчи ўринни эгаллади. 110 метр ва 100 метрга тўсиқлар оша югуришда Мирзабек Абдухалилов ва Ханифа Абдумуталовага тенг келадигани топилмади.

Турли масофаларга югуриш беллашувларида Тимур Исмоилов, Фаррух Султонбаев, Ермек Хожаметов, Азиза Темирова, Мадина Исматова, Фарида Газизова, Феруза Раҳимова, Руҳшона Қодирова маррага биринчи бўлиб етиб келди.

Узунлик ва баландликка сакрашда Нодир Норбоев, Иброҳим Рўзижонов, Райҳона Ҳамроева, Барно Сайфуллаева энг юқори натижани қайд этди. Копток ва ядро улоқтиришда Мирзабек Абдухалилов, Отабек Абдуллаев, Чарос Абдуалимова, Диана Абдуқодирова олтин медални қўлга киритди.

Учкураш беллашувларида Иброҳим Рўзижонов 1388 очко билан, Анна Чиколова эса 1411 очко билан биринчи поғонадан жой олди.

4 992
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА