ЎзА Ўзбек

16.11.2019 Чоп этиш версияси

Энг кучлилар ғолиб бўлди

Энг кучлилар ғолиб бўлди

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорат мактабида бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Гимнастика федерацияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан спортчилар жамоавий ва якка таркибда баҳслашди.

photo5366555572314418134.jpg

Бадиий гимнастиканинг барча турлари бўйича гуруҳ баҳсларида Бухоро вилояти биринчи, республика олий спорт маҳорат мактаби иккинчи, Тошкент шаҳри учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек спорт усталигига номзодлар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди.

– Мазкур мусобақа мамлакатимизда бадиий гимнастика жадал ривожланаётганини кўрсатди, – дейди мусобақа бош ҳаками Татьяна Васильевна Кун. – Улар орасидан энг кучлилари терма жамоамиз таркибига жалб қилинади ва келгуси йил февраль ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Гран-при мусобақасига тайёргарлик кўради.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

2 183
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА