Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 16:16 Чоп этиш версияси

Энг кучли боксчилар Жиззахда рингга чиқади

Термизда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган "Баркамол авлод – 2017" спорт ўйинларининг бокс бўйича саралаш мусобақаси якунланди.

Жиззах вилоятида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичига йўлланма олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 112 ёш боксчи 49 килограммдан 81 килограммгача бўлган 8 вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

Биринчи Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда жорий этилган уч босқичли спорт ўйинлари жисмонан соғлом, маънан баркамол авлодни вояга етказиш, улар қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

– Мусобақани юқори савияда ташкил этишга пухта тайёргарлик кўрилди, – дейди Сурхондарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Каромат Ашуров. – Спортчиларга барча шароит яратилди. Мусобақа замонавий усулда бунёд этилган спорт мажмуасида ўтказилди.

Қизғин баҳсларга бой бўлган мусобақада ғолиб чиққан 32 спортчи "Баркамол авлод – 2017" спорт ўйинларининг финал босқичига йўлланма олди.

Тадбир доирасида ёш спортчилар Термиз шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
2 858






Все о погоде - Pogoda.uz