ЎзА Ўзбек

14.11.2019 Чоп этиш версияси

Эндиликда футбол соҳаси бозор механизмлари асосида бошқарилади

Эндиликда футбол соҳаси бозор механизмлари асосида бошқарилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга мувофиқ, болалар ва ўсмирларни футбол билан шуғулланишга қизиқиши оширилади, ҳаваскор футбол оммавийлаштирилади, бу борада умумтаълим мактаблари, бошқа таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақалар мунтазам равишда ташкил этилади;

юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчилар танланади ва саралаб олиш (селекция) тизими тубдан такомиллаштирилади, уларни босқичма-босқич профессионал тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали футболи ривожланаётган давлатларнинг етакчи клубларига “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизими йўлга қўйилади;

футбол соҳасига хусусий инвестициялар кенг жалб этилади ва улар рағбатлантирилади, футбол соҳаси бозор механизмлари асосида бошқарилади, футбол клублари хусусий секторга ўтказилади ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳитини яратилади;

футбол мусобақалари томошабоплиги оширилади ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали “ўзбек футболи” бренди яратилади;

футбол соҳасида малакали мутахассислар тайёрланиб, қайта тайёрланади, малакаси оширилади, танлаб олинади ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологиялар жорий этилади;

футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий база янада такомиллаштирилади, футбол инфратузилмаси моддий-техник жиҳатдан янада яхшиланади ҳамда халқаро талабларга мослаштирилади.

1 655
ЎзА