ЎзА Ўзбек

27.02.2018 14:44:57 Чоп этиш версияси

Элнур Абдураимов: Профессионал боксда улкан марраларни забт этаман

Аввал, “Uzbek Tigers” жамоасининг собиқ аъзоси Элнур Абдураимов профессионал боксда фаолиятини бошлаш учун Американинг Майами шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Маҳоратли боксчимиз Элнур айни дамда, бу ерда мураббий Педро Диаз билан “Fight Promotion” клубида машғулотларда иштирок этаётгани ҳақида ЎзА мухбирига хабар берди.

– Мен професионал боксдаги фаолиятимни бошладим. Бир неча ой мураббий Педро Диаз қўл остида шуғулланаман. У билан ишлаш менга ёқмоқда. Умид қиламанки, биз Педро билан катта марраларни заб этамиз, – дейди Элнур ЎзАга берган интервьюсида.