ЎзА Ўзбек

10.03.2020 Чоп этиш версияси

Элнур Абдураимов олтин медаль учун курашни давом эттиради

Элнур Абдураимов олтин медаль учун курашни давом эттиради

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтаётган бокс бўйича нуфузли турнирнинг 63 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Элнур Абдураимов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Элнур мусобақанинг ярим финал босқичида мўғулистонлик Чинзориг Баатарсуҳ билан куч синашди. Унда боксчимиз рақибига ҳеч қандай имкон қолдирмади.

Бироздан сўнг мусобақанинг вазни 69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги ярим финал жангида ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров мезбонлар вакили Ҳуссейн Иашаш билан куч синашади.

2 500
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА