ЎзА Ўзбек

11.03.2020 Чоп этиш версияси

Элнур Абдураимов Амман шаҳридаги турнир ғолиби

Элнур Абдураимов Амман шаҳридаги турнир ғолиби

Токио-2020 иштирокчисига айланган боксчимиз Элнур Абдураимов (-63 кг) Иорданиянинг Амман шаҳрида якунланиб бораётган лицензион турнир финалидаги иштирокини якунлади.

Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган мазкур финал жанги турнирнинг энг ёрқин жангларидан бири бўлди, дейиш мумкин.

Қозоғистонлик Закир Сафиуллинга қарши рингга кўтарилган боксчимиз якунда турнир ғолиблигини қўлга киритди.

Бугунги кун дастурида мусобақанинг энг сўнгги жанги – олтин медаль учун баҳс олиб борадиган вакилимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) ҳамда австралиялик Юстис Хун ўртасида бўлиб ўтади.

2 845
ЎзА