ЎзА Ўзбек

30.07.2020 Чоп этиш версияси

Элдор Шомуродовнинг рейтинги кўтарилди

Элдор Шомуродовнинг рейтинги кўтарилди

Германиянинг “Transfermarkt” сайти Россия чемпионатидаги футболчилар рейтингини эълон қилди.

Унда Россиянинг «Ростов» клубида ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб турган ҳамюрт ҳужумчимиз Элдор Шомуродовнинг трансфер баҳоси 1,3 миллион еврога ошганини кўришимиз мумкин. Энди уни ўз жамоасига қўшиб олишни истаганлар камида 6,5 миллион евро ажратиши шарт.

Шомуродов «нархи ўсаётган» топ-10 футболчилар қаторида 9-ўринда қайд этилди.

4 089
ЎзА