ЎзА Ўзбек

16.12.2019 Чоп этиш версияси

Элдор Шомуродов “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди

Элдор Шомуродов “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди

Бугун Ёшлар Иттифоқи томонидан ташкил этилган “Таҳсин” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда турли соҳа вакиллари қатори ўзбек спортчилари ҳам эътироф этилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳамда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Кумуш Файзуллаева спорт соҳасида мамлакат нуфузини кўтаришда қўшаётган ҳиссаси учун “Таҳсин” мукофоти билан тақдирланди.

Спортчиларимизга ушбу совринни таниқли спорт шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ҳамда енгил атлетика бўйича Олимпиада чемпиони Оксана Чусовитиналар топширишди.

Мукофот совриндорларига 10 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, диплом ва махсус статуеткалар топширилди.

5 149
ЎзА