ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

Элдор Шомуродов Россияда “Энг яхши футболчи” номинациясида тўртинчи бўлди

Элдор Шомуродов Россияда “Энг яхши футболчи” номинациясида тўртинчи бўлди

Россия футбол иттифоқи ва “Спорт-Экспресс“ газетаси талқинига биноан 2019 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Ушбу танловда ҳамюртимиз, “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам етакчилар қаторида овоз олиб келаётганди. Бироқ якунда барчаси бошқача бўлиб чиқди.

Қизиғи, бошқа клуб вакиллари Элдорга катта баҳо бераётган бир пайтда “Ростов” мутасаддилари Элдорни биринчи ўринга лойиқ кўришмади. Айтайлик, клуб президенти Арташес Арутюнянц овоз бериш жараёнида ўз ваколати доирасида 5 нафар футболчини танлаб кўрсатиши керак бўлган ва Арутюнянц барча футболчиларни ўз клубидан танлаган. Биров биринчи ўринга жамоа тўпурари Элдор Шомуродовни эмас, Роман Ерёменкони муносиб деб топгaн. Кейинги ўринларга Матиас Норманн, Ивелин Попов, Элдор Шомуродов, Алексей Ионовлар муносиб кўрган.

Шунингдек, жамоа устози Валерий Карпин биринчи ўринга муносиб деб “Монако“ ярим ҳимоячиси Александр Головинни кўрсатган. Мураббийнинг рўйхатида Элдор 5-ўринни банд қилган.

Шу тариқа Элдор Россия чемпионатининг энг яхши футболчилар рўйхатида тўртинчи бўлди. Биринчи ўрин Артём Дзюбага, иккинчи ўрин Александр Головинга ва учинчи ўрин Гжегож Криховякга насиб этган.

Шомуродов гарчи энг яхши футболчи бўла олмаган бўлсада, Россия чемпионатида тўп сураётган легионер футболчилардан тузилган рамзий терма жамоанинг асосий таркибидан жой олган. РПЛнинг 19 туридан сўнг Instat Index талқинига кўра чет эллик футболчилардан тузилган рамзий жамоаси қуйидагилардан иборат бўлди:

Дарвозабон: Андрей Климович (“Оренбург”, Беларусь “)

Ҳимоячилар: Дуглас Сантос (“Зенит“, Бразилия), Самюэль Жиго (“Спартак“, Франция), Бранислав Иванович (“Зенит“, Сербия), Денис Кулаков (“Урал“, Украина).

Ярим ҳимоячилар: Гжегож Криховяк (“Локомотив“, Польша), Жоау Марио (“Локомотив“, Португалия), Вандерсон (“Краснодар“, Бразилия), Никола Влашич (ЦСКА, Хорватия).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов“, Ўзбекистон), Сердар Азмун (“Зенит“, Эрон).

2 773
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА