ЎзА Ўзбек

17.05.2020 Чоп этиш версияси

Элдор Шомуродов Германияга кетиши мумкин

Элдор Шомуродов Германияга кетиши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ростов” футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Германия клубларидан бири жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Маҳоратли футболчимизни “Шалке 04” жамоаси ўз сафига қўшиб олишни шу йилнинг ёзида амалга оширмоқчи. Элдорнинг трансфери 5 миллион еврога баҳоланмоқда. Аслида Шомуродовнинг трансфери икки баробар қиммат. Лекин пандемия таъсирида миқдорлар пасайган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсумда 22 учрашувда 11 гол урди ва 6 голли узатмада иштирок этди. Футболчимиз мазкур таклифни қабул қилиши ҳозирча аниқ айтилмаган.

5 784
ЎзА