ЎзА Ўзбек

14.03.2019 16:21 Чоп этиш версияси

Эктор Купер “China Cup”га борадиган таркибни эълон қилди

Эктор Купер “China Cup”га борадиган таркибни эълон қилди

Хабарингиз бор, шу йил 21-25 март кунлари Хитойнинг Наннинг шаҳрида “China Cup” халқаро турнири ўтказилади.

Унда мезбонлардан ташқари жаҳоннинг номдор жамоаларидан бири Уругвай, шунингдек, Осиёнинг номдор жамоалари Таиланд ва Ўзбекистон иштирок этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер “China Cup” халқаро турнирига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Таркибга эътибор қаратсак, ундан беш нафар легионер ўрин олганлигини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, ўтган йили Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғалаба қозонган ёшларимиздан 5 нафари ҳам “China Cup” халқаро турнирида иштирок этади. Умуман, Хитойда ўтказиладиган турнирга Эктор Купер 22 нафар футболчини жалб қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби қуйидагича кўриниш олган:

Дарвозабонлар:

Акбар Тўраев – АГМК

Санжар Қувватов – “Пахтакор”

Жавоҳир Илёсов – “Локомотив”

Ҳимоячилар:

Егорь Кримец – “Пахтакор”

Анзур Исмоилов – “Локомотив”

Достонбек Турсунов – “Ренофа Ямагучи” (Япония)

Ислом Тўхтахўжаев – “Локомотив”

Олег Зотеев – “Локомотив”

Фаррух Сайфиев – “Пахтакор”

Акмал Шораҳмедов – АГМК

Даврон Ҳошимов – “Локомотив”

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков – “Пахтакор”

Одил Аҳмедов – “Шанхай СИПГ” (Хитой)

Отабек Шукуров – “Шаржа” (БАА)

Жалолиддин Машарипов – “Пахтакор”

Сардор Мирзаев – “Локомотив”

Достонбек Ҳамдамов – “Пахтакор”

Жавоҳир Сиддиқов – “Пахтакор”

Икром Алибоев – “Сеул” (Жанубий Корея)

Ҳужумчилар:

Марат Бикмаев – “Пахтакор”

Темурхўжа Абдухолиқов – “Локомотив”

Элдор Шомуродов – “Ростов” (Россия)

“China Cup” халқаро турнири низомига кўра, мусобақа ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши тўп тепади. Мазкур ўйин 22 март санасига белгиланган. Иккинчи ярим финал жуфтлигида мезбон Хитой терма жамоаси Таиланд билан куч синашади. Бу ўйин 21 март куни ўтказилади.

Ярим финал жуфтликларида ғолиб чиққан терма жамоалар финалда, мағлуб жамоалар эса 3-ўрин учун ўзаро баҳс олиб боради. Ушбу ўйинлар 25 март куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “China Cup” халқаро турнири бу йил учинч бор ўтказилади. 2017 йилги мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой терма жамоалари қатнашган бўлиб, унда Чили ғолиб чиққан. Ўтган йилги турнирда эса Уругвай, Уэльс, Чехия ва Хитой иштирок этган, якунда кубок Уругвайга йўл олганди. Умид қиламизки, бу сафарги турнирда бош соврин Ўзбекистон терма жамоасига насиб этади.

Отабек Эшмаматов, ЎзА
2 541