ЎзА Ўзбек

13.08.2018 22:12 Чоп этиш версияси

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоа 22 августдан бошлаб Тошкентда йиғинга киришади

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоа 22 августдан бошлаб Тошкентда йиғинга киришади
Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган аргентиналик мутахассис Эктор Купер дастлабки ишни футболчиларни кўздан кечиришдан бошлаш ниятида, деб хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати. 

Шу мақсадда Эктор Купер учун 22 августдан 1 сентябрга қадар Тошкентда ўқув машғулот йиғини ташкил қилинади. Йиғин бошида асосан миллий чемпионатимизда тўп сураётган футболчилар кўздан кечирилса, сентябрга яқин хорижда тўп сураётган легионер футболчилар ҳам йиғинга келиб қўшилишади. 

Терма жамоага номзод футболчиларни кўздан кечириш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси асосини шакллантириш учун Эктор Купер ва унинг ёрдамчилари режа асосида иш олиб боришади.

Шунингдек, хабар қилинганидек, Ўзбекистон МТЖ учун Сурия, Шимолий Корея, Қатар каби терма жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Мазкур ўйинлар орқали Купер ва унинг ёрдамчилари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибини шакллантириб боришади.


4 907