ЎзА Ўзбек

03.05.2019 Чоп этиш версияси

Екатерина Воронина дунёда энг яхши

Екатерина Воронина дунёда энг яхши

Жорий йил мамлакатимиз спортчилари учун ниҳоятда масъулиятли мавсумлардан бири ҳисобланади. Негаки 2019 йилги спорт мавсуми дунё атлетларига Токио-2020 олимпиадасига қимматли рейтинг балларини жамғаришда муҳим даврдир.

Йил бошидан бери Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турларидан миллий терма жамоа аъзолари кўплаб халқаро мусобақаларда муносиб қатнашиб, ўз рейтинг балларини мунтазам ошириб бормоқда. Айниқса, “спорт қироличаси” деб эътироф этилган енгил атлетика йўналишида атлетларимиз учун мавсум анча омадли ва муваффақиятли давом этяпти.

2019 йилнинг ортда қолган биринчи чораги якунига кўра енгил атлетиканинг кўпкураш йўналишида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган Екатерина Воронина ўз йўналишида мавсумнинг энг яхши натижасини қайд этиб турибди. У Қатарда ўтказилган сўнгги Осиё чемпионатида 6 198 очко жамғаришга мувафақ бўлди. Бу вақтда бошқа қитъа биринчиликлари ва турли ҳалқаро мусобақаларда иштирок этган ҳеч бир атлет Воронинанинг натижасидан яхши кўрсаткич қайд этганича йўқ. Демак, ҳамюртимизда Токио-2020 олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиш учун жуда яхши имконият ҳосил бўлган.

photo5359431265247406720.jpg

Умид қиламизки, терма жамоамиз аъзолари шундай юқори натижаларни қайд этишда давом этиб, Токио олимпиадасига ҳам максимал даражада йўлланмаларни қўлга киритади.

2 554
ЎзА