ЎзА Ўзбек

15.10.2012 15:41 Чоп этиш версияси

Дзюдочиларимизнинг олти медали

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган “Гран-при” туркумига кирувчи халқаро турнирда ўттизга яқин мамлакатдан 130 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) шафелигида ташкил этилган мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учтадан кумуш ва бронза медаль жамғарди.

Икки карра жаҳон чемпиони ва Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров россиялик Алим Гаданов ва япониялик Масаши Кодерани енгиб, кумуш медални қўлга киритди.

Осиё чемпиони Рамзиддин Саидов ва Шерали Жўраев иккитадан беллашувда ғалаба қозониб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Жаҳон чемпионати совриндори Дилшод Чориев, Осиё чемпионати бронза медали совриндори Ўткир Қурбонов ҳамда ёш полвон Одилжон Тўландибоев терма жамоамиз ҳисобига биттадан бронза медаль келтирди. 


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
11 815