ЎзА Ўзбек

26.07.2019 Чоп этиш версияси

Дзюдо: Загреб Гран-приси бошланмоқда, бугун беш нафар полвонимиз татамига чиқади

Дзюдо: Загреб Гран-приси бошланмоқда, бугун беш нафар полвонимиз татамига чиқади

Бугун Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи йирик мусобақага старт берилади.

Ушбу турнирнинг биз учун аҳамиятли жиҳати шундаки, Загреб Гран-приси орқали терма жамоа мураббийлар штаби полвонларимизнинг жаҳон чемпионатидан олдидан қандай ҳолатда эканлигини кўздан кечириб олиш имкониятига эга бўлишади. Қолаверса, спортчилар мазкур мусобақада Токио-2020 олимпиадаси учун муҳим рейтинг очколарини ўз ҳисобига қўшиб қўйишлари мумкин.

Кеча Гран-при турнирига бағишланган матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра полвонларимиз ўз рақибларини билиб олишди. Загреб Гран-присида 13 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади.

photo5321109312174664281.jpg

Ҳамюртларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев – Матяз Трбович (Словения)

-60 кг: Диёрбек Ўрозбоев – Вон Жин Ким (Жанубий Корея)

-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Жоао Крисостомо (Португалия)

-66 кг: Артём Штурбабин – Шуген Накано (Филиппин)

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев – Нуно Сарайва (Португалия)

-81 кг: Мусо Собиров – Саша Дененйох (Того)

-90 кг: Достон Мейлиев – Цувен Ван (Хитой) / Жой Жайне (АҚШ)

-90 кг: Шаҳзод Собиров – Дмитро Бережни (Украина)

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Зелим Коцоиев (Озарбайжон)

+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Хорун Садикович (Босния ва Герцеговина)

+100 кг: Алишер Юсупов – Вито Драгич (Словения)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Александра Калета (Польша)

-70 кг: Гулноза Матниязова – Дарья Погорзелеч (Польша)

Бугун енгил вазнлардаги дзюдочилар ғолиблик учун беллашади. Унга кўра беш нафар полвонимиз татамига чиқади. Улар орасидан Рио олимпиадаси ҳамда жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори Диёрбек Ўрозбоев, шунингдек, Шарофиддин Лутфуллаев, Артём Штурбабин, Муҳриддин Тиловов ҳамда аёллардан Диёра Келдиёрова каби спортчилар ўрин олишган.

4 232
ЎзА