ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

Дзюдо: ёшларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирок қандай ўтмоқда?

Дзюдо: ёшларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирок қандай ўтмоқда?

Хабар берганимиздек, Марокашда дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси деярли тўлиқ (биргина +78 кг вазнда биздан спортчи қиз йўқ) таркиб билан иштирок этяпти. Йигитлар ўртасида +100 кг, қизларда эса -57 кг вазн тоифасида Ўзбекистондан икки нафардан дзюдочи ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Жаҳон чемпионатида йигитларимиз -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг, қизлар эса -48, -52, -57, -63, -70, -78 ҳамда +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқишади.

photo5278335548190206976.jpg

Кеча бошланган жаҳон чемпионатининг дастлабки кунида жами 4 та вазн тоифасида медаллар учун беллашувлар ташкил этилди. Ўзбекистонлик дзюдочилардан энг яхши натижани -66 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Дилшодбек Йўлдошев қайд этди. У бронза медали учун кечган баҳсда аввалига қозоғистонлик Ермек Амангелдини мағлуб этди. Кейин эса бразилиялик Марселиньога ютқазиб қўйди ва 5-ўрин билан кифояланди.

2 661
ЎзА