ЎзА Ўзбек

10.10.2019 Чоп этиш версияси

Дзюдо: ёшларимиз Марокашга, катталар эса Абу-Дабига йўл олишади

Дзюдо: ёшларимиз Марокашга, катталар эса Абу-Дабига йўл олишади

2019 йил 12-24 октябрь кунлари Марокаш давлати пойтахти Марокаш шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага тўлиқ таркибда – 15 нафар спортчи, 3 нафар мураббий ва 1 нафар шифокордан тузилган таркиб билан 12 октябрь куни жўнаб кетади. Спортчиларимиз 7 вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқишади. 

Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

Ўғил болалар:

Баджиев Бобур
Юлдошев Дилшодбек
Жумаев Муҳаммад
Қурбонмуродов Жалолиддин
Тўрабоев Музаффарбек
Бўронов Акром
Бахтиёров Шоҳрух
Мамарасулов Шоҳрух

Қизлар:

Маскетбаева Юлиана
Қадамбоева Сита
Оғажонова Ибодатхон
Ермаганбетова Нилуфар
Холмуродова Фарангиз
Назарова Шоҳиста
Хусанова Моҳинисахон

Мурабийлар:

Азимов Улуғбек
Кубиева Муқаддас
Набиев Мўмин 

Вакилларимиз жаҳон чемпионатидан 23 октябрь куни қайтиб келишади.

Таъкидлаш керак, ёш дзюдочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги иштироки билан боғлиқ барча сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда.

24-26 октябрь кунлари эса БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ушбу спорт тури бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам деярли тўлиқ таркибда иштирок этади. Аниқроғи, эркаклар терма жамоаси тўлиқ, аёллар эса учта вазн тоифасида турнир медаллари ҳамда Токио-2020 олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади.

Маълумот учун, Абу-Даби турнири ғолиблари ўз ҳисобларига 1000 рейтинг очкосини қўшиб қўйишади. Кумуш медаль соҳиблари 700, бронза медаль эгалари эса 500 рейтинг очкосига эга бўлади.

Терма жамоа таркиби:

Эркаклар:

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев, Диёрбек Ўразбоев
-66 кг: Сардор Нуриллаев, Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Камолиддин Расулов
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов, Шерали Жўраев
+100 кг: Алишер Юсупов, Бекмурод Олтибоев

Аёллар:

-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Гулноза Матниязова
-78 кг: Нодира Йўлдошева

Захирадагилар:

-60 кг: Кемран Нуриллаев
-90 кг: Шаҳзодбек Собиров
-48 кг: Сита Қадамбоева
-63 кг: Фарангиз Холмуродова

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

3 444
ЎзА