ЎзА Ўзбек

21.09.2019 Чоп этиш версияси

Дзюдо: Тошкент Гран-присининг биринчи куни кимларга аталди?

Дзюдо: Тошкент Гран-присининг биринчи куни кимларга аталди?

Бугун яна 14 нафар дзюдочимиз мусобақа ғолиблиги учун татамига чиқади

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройида дзюдо бўйича Тошкент Гран-присига старт берилганди.

Мусобақанинг дастлабки кунида эркаклар -60 кг, -66 кг, аёллар эса -48 кг, -52 кг ҳамда -57 кг вазн тоифаларида мусобақа медаллари ҳамда Токио-2020 олимпиадасининг қимматли рейтинг очколарини қўлга киритиш учун татамига чиқишди. Таъкидлаш жоиз, Тошкент Гран-присининг илк куни россиялик дзюдочиларга аталди. Боиси, 5та вазн тоифасидан нақд учтасида Россия терма жамоаси аъзолари шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

photo_2019-09-20_23-19-29.jpg

Тошкент Гран-присининг кечаги ғолиб ва совриндорлари:

Аёллар:

-48 кг

1. Сабина Гилязова (Россия)

2. Лейла Алиева (Озарбайжон)

3. Марина Черняк (Украина)

3. Мелоди Ваугарни (FRA)

-52 кг

1. Бок Йонг Жеонг (Жанубий Корея)

2. Хорлоодой Бишрелт (Мўғулистон)

3. Соумия Ираоуи (Mарокаш)

3. Гефен Примо (Исроил)

-57 кг

1. Хедвиг Каракаш (Венгрия)

2. Ивелина Илиева (Болгария)

3. Жанди Кии (Жанубий Корея)

3. Ю Жеонг Квон (Жанубий Корея)

photo_2019-09-20_23-19-35.jpg

Эркаклар

-60 кг

1. Яго Абуладзе (Россия)

2. Генки Кога (Япония)

3. Диёрбек ЎРАЗБОЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)

3. Юнг Вей Янг (Хитой Тайпейи)

-66 кг

1. Якуб Шамилов (Россия)

2. Южи Аида (Япония)

3. Муҳаммад Абделмавгуд (Миср)

3. Сардор НУРИЛЛАЕВ (ЎЗБЕКИСТОН)

Тошкент Гран-присининг иккинчи кунида яна тўртта вазн тоифасида ғолиблар номи аниқланади. Пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена" муз саройи мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада эркаклар -73 ҳамда -81 кг вазн тоифаларида, аёллар эса -63 ва -70 кг вазнда кимлар кучли эканлигини билиб олишади.

Бугун татамига чиқадиган дзюдочиларимиз рўйхати:

Эркаклар:

-73 кг

Ғиёсжон Бобоев (Ўзбекистон) – Томми Макиас (Швеция) иккинчи давра

Умиджон Абдуллаев (Ўзбекистон) – Вадзим Шока (Беларусь) иккинчи давра

Обидхон Номонов (Ўзбекистон) – Фетхи Ноурин (Жазоир) иккинчи давра

Ҳикматулло Тўраев (Ўзбекистон) – Сомон Маҳамадбеков (Тожикистон) иккинчи давра

-81 кг

Камолиддин Расулов (Ўзбекистон) – Жобандип Сингх (Ҳиндистон) иккинчи давра

Баҳодир Панжиев (Ўзбекистон) – Самуэль Квитонда (Бурунди) биринчи давра

Мусо Собиров (Ўзбекистон) – Атилла Унгвари (Венгрия) иккинчи давра

Шарофиддин Болтабоев (Ўзбекистон) – Садр Бобоев (Тожикистон)/Ригаки Наи (Хитой) иккинчи давра

Аёллар:

-63 кг

Севинч Исоқова (Ўзбекистон) – Камила Бадурова (Россия) иккинчи давра

Шоҳиста Назарова (Ўзбекистон) – Ами Ливесей (Буюк Британия) иккинчи давра

Равшана Амангелдиева (Ўзбекистон) – Инбал Шемеш (Исроил) иккинчи давра

Фарангиз Холмуродова (Ўзбекистон) – Маеве Кухлан (Австралия) иккинчи давра

-70 кг

Мамлакат Султонова (Ўзбекистон) – Таисия Киреева (Россия) биринчи давра

Гулноза Матниязова (Ўзбекистон) – Гарима Чоудхари (Ҳиндистон)/Аюк Отай Аррей Софина (Камерун) иккинчи давра

Бугунги беллашувларда ҳам терма жамоамиз аъзоларидан ғалабалар кутиб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

2 491
ЎзА