ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

ДЗЮДО: Ўсмирларимиз Россиядан қайтишди, миллий терма эса ҳамон Грузияда

ДЗЮДО: Ўсмирларимиз Россиядан қайтишди, миллий терма эса ҳамон Грузияда

Дзюдо бўйича ўсмирлар терма жамоамиз Россиянинг Москва вилояти Люберци шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги анъанавий “Nosov Cup” халқаро турниридан “қуруқ” қайтишмади.

Дунёнинг йигирмадан зиёд давлатидан 2000 нафарга яқин ўсмирлар иштирок этган турнирда Ўлмас Гуллиев мураббийлигидаги ўзбекистонлик 10 нафар ёш дзюдочи ҳам иштирок этди. -28 кг тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шарофиддин Раҳмонов, -38 кг вазнда курашга тушган Иноят Телмонов ҳамда -50 кг вазнда татамига чиққан Иномжон Баҳодиров халқаро турнирнинг бронза медалига сазовор бўлишди. 

photo5192976912882969506.jpg

Айни шу пайтда Грузиянинг тоғли Бакуриани шаҳарчасидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг жорий йил ҳисобидан ўрин олган сўнгги ўқув-машғулот йиғини давом этяпти. Илиас Илиадис бош мураббийлигидаги 14 нафар дзюдочимиз кунига уч маҳалдан ўтказилаётган машғулотларда шуғулланишмоқда.Мазкур йиғин дзюдочиларимиз учун 2020 йил ҳисобидан ўтказиладиган илк IJF туркумидаги турнир — Тель-Авив Гран-присига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради.

Йиғинда қатнашаётган делегациямиз таркиби:

Шарофиддин Лутфиллаев
Кемран Нуриллаев
Сардор Нуриллаев
Шаҳрам Аҳадов
Ҳикматиллоҳ Тўраев
Шарофиддин Болтабоев
Камолиддин Расулов
Давлат Бобонов
Муҳаммадкарим Хуррамов
Бекмурод Олтибоев
Алишер Юсупов
Диёра Келдиёрова
Гулноза Матниязов
Нодира Йўлдошева

Бош мураббий — Илиас Илиади
Мураббийлар — Ўктам Раҳмонов, Бекзод Тўрабоев
Шифокор — Жавлон Ҳасанов

2 554
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА​