ЎзА Ўзбек

30.07.2019 Чоп этиш версияси

Дзюдо: Лутфуллаев олимпиада рейтингида тўрт поғонага юқорилади, Юсупов эса кучли элликталикка кирди

Дзюдо: Лутфуллаев олимпиада рейтингида тўрт поғонага юқорилади, Юсупов эса кучли элликталикка кирди

Бироқ, ҳамон Алишер Юсупов олимпиада йўлланмаси зонасидан анча олисда

Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган Гран-при турниридан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси дзюдочиларнинг янгиланган олимпиада рейтингини эълон қилди.

Эътиборлиси, унда 60 килогача вазн тоифасида Загреб Гран-приси ғолиблигини қўлга киритган ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфуллаев ўз ҳисобига 700 очкони қўшиб қўйди ҳамда энди у 2 207 очко билан олимпиада рейтингида 4-ўринга кўтарилиб олди. Лутфуллаев ушбу вазн тоифасида рейтинг пешқадами бўлиб турган россиялик Роберт Мшвидобадзедан атиги 534 очкога ортда қолмоқда. Буёғига Шарофиддин бўшашмаса бўлгани, Токио олимпиадаси йўлланмаси чўнтакда деяверинг.

Шунингдек, Загреб Гран-присида 100 килодан оғир вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган яна бир полвонимиз Алишер Юсупов эса рейтингда яхшигина кўтарилишга эришди. У янгиланган рейтингда 356 очко билан 49-ўринга чиқиб олди. Аввалги рейтингда Алишер ҳатто юзталикда ҳам йўқ эди. Шунга қарамай Юсупов ҳали Олимпиада йўлланмаси зонасига кириши учун анча тер тўкишига тўғри келади.

Қолган дзюдочиларимизнинг олимпиада рейтингидаги ўринлари билан танишинг:

-60 кг:

1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2741 очко

4(8 аввалги рейтингдаги ўрни). Шарофиддин Лутфуллаев – 2207 очко (йўлланма зонасида)

43(49). Диёрбек Ўрозбоев – 490 очко (йўлланма зонасида эмас)

50(45). Кемран Нуруллаев – 415 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:

1. Херлен Ганболд (Мўғулистон) – 2595 очко

21(21). Сардор Нуруллаев – 974 очко (йўлланма зонасида)

25(24). Шаҳрам Аҳадов – 919 очко (йўлланма зонасида)

46(66). Муҳриддин Тиловов – 512 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:

1. Артур Маргелдион (Канада) – 2588 очко

13(10). Ҳикматилло Тўраев – 1356 очко (йўлланма зонасида)

53(50). Ғиёсжон Бобоев – 410 очко (йўлланма зонасида эмас)

-81 кг:

1. Саид Муллаи (Эрон) – 2583 очко

36(34). Шарофиддин Болтабоев – 705 (қитъавий квота)

-90 кг:

1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 3351 очко

63(61). Давлат Бобонов – 323 очко (йўлланма зонасида эмас)

-100 кг:

1. Гухам Чо (Жанубий Корея) – 3100 очко

25(24). Муҳаммадкарим Хуррамов – 891 (йўлланма зонасида)

+100 кг:

1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2705 очко

6(6). Бекмурод Олтибоев – 1724 очко (йўлланма зонасида)

49(100+). Алишер Юсупов – 356 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:

-52 кг:

1. Нацуми Цунода (Япония) – 2650 очко

34(36). Диёра Келдиёрова – 665 очко (йўлланма зонасида эмас)

-70 кг:

1. Келита Зупанчич (Канада) – 2602 очко

36(33). Гулноза Матниязова – 600 очко (йўлланма зонасида эмас)

Дарвоқе, агар битта вазн тоифасида бир давлатлар икки ёки ундан ортиқ дзюдочи олимпиада йўлланмаси зонасида бўлса, у ҳолда қайси спортчи Олимпия ўйинларига бориши масаласини МОҚ ва спорт федерация ҳал қилади. Спортчиларга эса олимпиада рейтингини йиғишнинг сўнгги муддати 2020 йил 25 май этиб белгиланган.

4 456
ЎзА