ЎзА Ўзбек

15.05.2019 20:36 Чоп этиш версияси

Дзюдо: Ўзбекистон кубогининг дастлабки ғолиблари аниқланди

Дзюдо: Ўзбекистон кубогининг дастлабки ғолиблари аниқланди

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олди. 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Республика дзюдо федерациясининг йиллик тақвим режасидаги мазкур баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 400 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. 17 майга қадар давом этадиган ушбу мусобақада эркаклар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ва 100 кг.дан юқори вазн тоифаларида куч синашса, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78 кг. ҳамда 78 кг.дан вазн тоифаларига кўра ғолиблик учун татамига чиқади.

20190515133936_759A1824.JPG

Мусобақа регламентига кўра, дастлабки кунда эркаклар ўртасида 60 ва 66 кг.гача вазн тоифасида, аёллар орасида эса 48, 52 ва 57 кг.гача вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Қуйида Ўзбекистон кубогининг дастлабки кунги ғолиблари билан танишинг.

Эркаклар:
60 кг. вазн тоифаси
1. Мирзоҳид Муҳаммаджонов (Фарғона)
2. Азизбек Ашуров (Самарқанд)
3. Элшоджон Исақов (Фарғона)
3. Хуршид Қодиров (Сурхондарё)

66 кг. вазн тоифаси
1. Азамат Матёқубов (Хоразм)
2. Вагиф Ибадов (Самарқанд)
3. Баҳром Бойқулов (Тошкент в.)
3. Дониёр Султонбоев (Тошкент)

Аёллар:
48 кг. вазн тоифаси
1.Юляна Махсетбаева (ҚҚР)
2.Дилола Деҳқонбоева (Наманган)
3.Маржона Салоҳиддинова (Сурхондарё)
3. Гулшода Халилова (Наманган) 

52 кг. вазн тоифаси
1. Зарнигор Раҳмиддинова (Фарғона)
2. Маҳлиёхон Йўлдошева (Наманган)
3. Холжон Бекмаматова (Хоразм)
3. Нигора Қаландарова (Хоразм)

57 кг. вазн тоифаси
1. Амина Мамедова (Тошкент в.)
2. Мадина Астанова (Жиззах)
3. Мухлиса Ганжиева (Хоразм)
3. Махрибан Гобенова (ҚҚР).

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда дзюдо федерацияси мутасаддилари, спорт жамоатчилиги, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўз олган Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориев, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев, мусобақа бош ҳаками Илҳом Адизовлар бугун юртимизда спортнинг олимпия турларига бўлган эътибор натижаси ўлароқ халқаро спорт майдонларида ёшларимиз томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар алоҳида эътирофга сазовор бўлаётганини таъкидлаб ўтишган ҳолда барча иштирокчиларга омад тилади. Шундан сўнг бадиий жамоаларнинг дилтортар наволари, бадиий гимнастикачи қизларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганларни хушнуд этди.

Нуриддин ДАДАХОНОВ, Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари: - Бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган юксак эътибор боис, мусобақаларда спортчиларнинг иштироки фаол бўлмоқда. Мазкур беллашувларда ҳам барча ҳудудлардан иштирок этаётган спортчилар бор маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Албатта, вилоят дзюдо федерациясининг мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўргани, дзюдо бўйича терма жамоамизнинг ҳам беллашувларга кучли тайёргарлик кўришгани яққол сезилиб турибди. Ўйлайманки, терма жамоамиз мусобақа якунида кучлилар қаторида бўлишади ва медаллар шодасига эга бўлишади. 

Мусобақалар 17 майга қадар давом этади.

ЎзА
2 031