Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.05.2018 17:17 Чоп этиш версияси

Дзюдо: Бобурмирзо, Нилуфар ва Ситада олтин медаллар...

Дзюдо: Бобурмирзо, Нилуфар ва Ситада олтин медаллар...
Кеча Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Қитъа ғолиблиги, шу билан бирга III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи муҳим рейтинг очколар йиғиш имконияти бўлган ушбу турнирда ўзбекистонлик ёш дзюдочилар ҳам иштирок этишмоқда. 

Ёш спортчиларимиз мусобақанинг дастлабки кунидаёқ совринларни қўлга кирита бошлашди. Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бобурмирзо Шарифжонов (-50кг) барча рақибларини енгиб, олтин медаль соҳиби бўлди. Шунингдек, Жайҳунбек Назаров(-66кг), Мақсуд Очилов (-55кг) кумуш, Теҳрон Эркинов (-60кг) эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Нилуфар Ермагамбетова (-52кг) ва Сита Қадамбоева (-48кг) олтин, Ҳалимажон Қурбонова (-44кг) кумуш ва Фотимахон Турсунбоева (-40кг) бронза медалларини қўлга киритишди.

Қитъамизнинг 20 мамлакатидан 400 нафарга яқин спортчи ғолиб ва совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган мазкур мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ўсмирлар ва ёшлар билан танишинг:

Ўсмирлар: БобурМирзо Шарифжонов (50кг), Мақсуд Очилов (55кг), Теҳрон Эркинов (60кг), Жайхунбек Назаров (66кг), Улуғбек Болкибоев (73кг), Шахбоз Умирзоқов (81кг), Жасур Шарофиддинов (90кг), Темурбек Хожиев (+90кг).

Қизлар: Фотимахон Турсунбаева (40кг), Халима Қурбонова (44кг), Нодира Эгамбердиева (48кг), Сита Қадамбоева (48 кг), Нилуфар Ермаганбетова (52кг), 

-Фарангиз Хожиева (57кг), Фарангиз Холмуродова (63 кг), Гулчехра Бобомуротова (+70кг). 

Мураббийлари - Искандар Расулов, Улуғбек Азизов, Шоира Машарипова.

Ёшлар: Ҳасан Ботиров (55кг),: Манучеҳр Ширинов (60кг), Беҳруз Омандавлатов (66кг), 

Дилшодбек Йўлдошев (66кг), Обидхон Нўъмонов (73кг), Юсуфбек Нормаматов (81кг), 

Руфат Худаков (90кг), Шахбоз Пўлатов (100кг), Алишер Юсупов (+100кг), Бекназар Тўрақулов (+100кг).

Қизлар: Гулнур Муратбоева (44кг), Рускажон Юлдашева (48кг), Диёра Келдиёрова (48кг), Ибодатхон Оғажонова (57кг), Хожиниса 

Камолдинова (63кг), Нодира Йўлдошева (78кг), Рината Илматова (+78кг).

Мураббийлари - Лочин Тошалиев, Байрамбай Сатуллаев.

Мусобақа 13 майга қайдар давом этади.

4 031