ЎзА Ўзбек

17.12.2019 Чоп этиш версияси

Дзюдо бўйича халқаро турнир бошланди

Дзюдо бўйича халқаро турнир бошланди

Пойтахтимиздаги “Жар” спорт соғломлаштириш мажмуасида дзюдо бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ёшлар ўртасида халқаро турнир бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз дзюдо федерацияси томонидан ўтказилаётган Николай Қўлдошев хотирасига бағишланган анъанавий мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Марказий Осиё давлатларидан келган жами 450 дан зиёд полвон ғолиблик учун беллашмоқда.

Турнирда ўғил болалар 10 вазн тоифасида куч синашса, қизлар эса 7 вазнда медаллар учун баҳслашади.

1 704
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА