Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2017 14:50 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича мамлакат чемпионати олий лига баҳсларининг 17-тур учрашувлари якунланди

Футбол бўйича мамлакат чемпионати олий лига баҳсларининг 17-тур учрашувлари якунланди Чемпионатнинг ушбу турида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ўз майдонида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоасини қабул қилди. Ўйиннинг дастлабки бўлимида ҳар иккала жамоа аъзолари ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Бироқ баҳснинг иккинчи бўлимида пойтахтлик футболчилар бор эътиборни ҳужумга қаратди ва якунда рақибларини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

«Локомотив» жамоаси Жиззахда «Сўғдиёна» билан куч синашди. Ўйинда «темирйўлчи"лар 4:0 ҳисобида зафар қучди. Турнинг кутилмаган натижаси «Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) учрашувида қайд этилди. Мазкур баҳсда бухороликлар рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, «Металлург» (Бекобод) ўз майдонида «Машъал» (Муборак)га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

«Қўқон – 1912» (Қўқон) – «Обод» (Тошкент), «Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд), «Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ) учрашувлари 1:0 ҳисобида якунланди. «Навбаҳор» (Наманган) жамоаси «Қизилқум» (Навоий) устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мусобақа жадвалида «Локомотив» жамоаси 39 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 639






Все о погоде - Pogoda.uz