Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.04.2017 11:40 Чоп этиш версияси

Дурангсиз тур

Дурангсиз тур Ўтган ҳафта футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг бешинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турдан ўрин олган дастлабки икки ўйинда кутилмаган натижа қайд этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ва жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамаган "Локомотив" сафарда "Шўртан" клубига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, "Бунёдкор" жамоаси ўз майдонида "Қизилқум"га 0:1 ҳисобида енгилди.

Бухорода ўтган «Бухоро» – «Нефтчи» баҳсида мезбонлар мухлислар ишончини оқлади – 3:0. Ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилган «Пахтакор» клуби кичик – 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Пойтахт жамоасига ғалаба келтирган голга Жасур Ҳакимов муаллифлик қилди. Худди шундай ҳисоб «Навбаҳор» – «Машъал», «Сўғдиёна» – «Обод» ва «Олмалиқ» – «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашувларда ҳам мезбонлар фойдасига қайд этилди.

«Қўқон – 1912» ўз майдонида «Динамо»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 14-дақиқада Носир Отақўзиев ҳисобни очган бўлса, 48-дақиқада Филип Райевац самарқандликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. "Динамо"нинг ягона жавоб тўпига Сардор Сулаймонов муаллифлик қилди.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
935






Все о погоде - Pogoda.uz