ЎзА Ўзбек

23.09.2019 Чоп этиш версияси

Дунёнинг энг яхши боксчи ўғлонлари муносиб кутиб олинди

Дунёнинг энг яхши боксчи ўғлонлари муносиб кутиб олинди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 9-21 сентябрь кунлари бокс бўйича катталар ўртасида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида музаффар боксчиларимиз тантанали кутиб олинди.

Aeroport-Boks (16).jpg

Aeroport-Boks (13).jpg

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдураҳмонов, спорт жамоатчилиги, мухлислар, спортчиларнинг яқинлари, журналистлар иштирок этди.

Aeroport-Boks (28).jpg

Aeroport-Boks (31).jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самарасида Ўзбекистонда кўплаб спорт турлари каби бокс ҳам ёшлар ўртасида жадал ривожланмоқда. Бугунги кунда ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари спорт оламининг барча нуфузли мусобақалари – Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида юқори натижаларга эришмоқда.

Aeroport-Boks (15).jpg

Aeroport-Boks (27).jpg

Бунга мисол қилиб Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатини кўрсатиш мумкин. Дунёнинг 79 мамлакатидан келган 362 чарм қўлқоп устаси ўртасида ўзбек боксчилари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмаслигини исботлади.

Жаҳон чемпионатида 91 килограммдан ортиқ вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов дастлабки жангда украиналик Цотне Рогани, чорак финалда америкалик Ричард Торресни илк раундда нокаутга учратди. Кескин ва муросасиз ўтган ярим финал баҳсида боксчимиз россиялик Максим Бабанинни енгди. Сўнгги ҳал қилувчи финал жангида Баҳодир азалий рақиби қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Aeroport-Boks (9).jpg

Aeroport-Boks (10).jpg

Чемпионатда ўзининг ёрқин ғалабалари, рақибларга бўлган ўзбекона ҳурмати ва ҳар бир ғалабадан сўнг рақибларини бағрига босиб далда берган Баҳодир Жалолов мусобақа ташкилотчилари томонидан энг яхши боксчи деб топилди.

Шунингдек, дунё биринчилигида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг), Миразизбек Мирзахалилов (-57 кг) ҳам барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Финалга қадар муваффақиятга эришган Дилшодбек Рўзметов (-81 кг) кумуш медалга сазовор бўлди, истеъдодли вакилимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) дунё биринчилигининг бронза медалини терма жамоамизга келтирди. 

Aeroport-Boks (12).jpg

– Президентимизнинг биз, спортчиларга билдираётган катта ишончи, мураббийларнинг маслаҳати ва қўллаб-қувватлаши жаҳон чемпионатидаги муваффақиятимизда асосий омил бўлди, – дейди Б.Жалолов. – Келгусида бундан-да юқори натижаларга эришиш, Ватанимиз шарафини янада улуғлашни мақсад қилганман. Келгусидаги яна бир катта мақсадим Олимпия ўйинларида ҳам мамлакатимизга олтин медални келтиришдир.

Aeroport-Boks (26).jpg

Aeroport-Boks (17).jpg

Aeroport-Boks (33).jpg



6 160
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА