ЎзА Ўзбек

23.06.2020 Чоп этиш версияси

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчисида коронавирус аниқланди

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчисида коронавирус аниқланди

Associated Press нашрининг ёзишича, сербиялик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракетка устаси Новак Жокович ўзида коронавирус аниқланганини тан олди.

Унда коронавирусга олинган тест натижаси ижобий бўлиб чиқди. Жокович касалланганини Adria Tour кўргазмали турнирда иштирокидан кейин билган.

Мусобақанинг ўзида касаллик тарқалганига қарамай, теннисчи тест топширишдан бош тортган. Шундан кейин Жокович Сербияга қайтди.

Апрель ойида Жокович халқаро турнирларда қатнашмоқчи бўлган теннисчиларнинг коронавирусга қарши вакцина олишига қарши чиққанди. «Агар шундай қилинса, мен жиддий қарор қабул қилишимга тўғри келади», — деганди ўшанда у.

Жокович яккалик разрядида жаҳоннинг биринчи ракеткачиси ҳисобланади. У «Катта дубулға» церийасида 17 марта ғолиб бўлган.

6 451
ЎзА