Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 18:00 Чоп этиш версияси

Дунёдаги энг қиммат 20 нафар ёш футболчи

Дунёдаги энг қиммат 20 нафар ёш футболчи
“Soccerex“ сайти яқинда энг қиммат 20 нафар ёш футболчилар рўйхатини тақдим этди. Уларнинг умумий қиймати эса 1 миллиард еврони ташкил этади. Даҳшат-а?!

Албатта, футболчиларнинг нархи ошиб кетишига асосий сабаб сифатида кўпчилик Неймарнинг 222 миллион еврога “Барселона”дан ПСЖга ўтганини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, бу нафақат кекса футболчиларнинг нархига, балки ёш ўйинчиларнинг суммасига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди.

Жамоалар 1997 йилдан кейин туғилган футболчиларини энди жуда қимматга пуллашмоқда.
Prime Time Sport томонидан тайёрланган футболчиларнинг қиймат индексидан фойдаланиб, футболчининг нархи қуйидаги кўрсаткичлар бўйича белгиланди:
- ёши;
- савияси;
- жамоаси;
- техник имконияти;
- тўп билан муомаласи;
- майдонда ҳаракат қилган дақиқалари;
- жароҳат олиш даражаси;
- халқаро қиймати ва бошқа турли хил текширувлар асосида тузиб чиқилди.

Энг яхши 20 футболчининг охирги 12 ойдаги (892 миллион евро яъни 1.2 миллиард доллар) нархи 66 % га ошган.

20. Чингиз Ундер

094326887-90cfe558-08b8-4ce6-92fb-3b4200424ef8.jpg

“Рома”

31.9 миллион евро

1997 йил. Ярим ҳимоячи

Туркиялик футболчини римликлар 2017 йилнинг ёзида 13 миллион еврога сотиб олган. Бугунги кунда эса Чингизнинг нархи деярли уч баравар ошган. Унинг Чемпионлар Лигасидаги илк голи “Шахтёр” дарвозасига киритилган. Туркиялик футболчини келажакда гранд жамоалар таркибида кўриб қолсак керак.

19. Аллан Саинт-Махимин

allan-saint-maximin-nice-2017_1gm7vmcunk5hb1q9f94987th5c.jpg

“Ницца”

31.9 миллион евро.

1997 йил. Ярим ҳимоячи

“Ганновер” ҳамда “Бастиа” клубларида ўзини кўрсатган футболчи “Монако”га кўчиб келганидан сўнг яна жамоасини ўзгартирди. Ҳозирда ўзининг дриблинглари билан “Ницца” клуби мухлисларини хушнуд этиб келмоқда.

18. Ҳоуссем Ауар

houssem-aouar-lyon_1j8dwpy95rb3u1v4lby8fcamrk.jpg

“Лион”

34.5 миллион евро

1998 йил. Ярим ҳимоячи

“Лион” ярим ҳимоячиси 2017/18 йилги мавсумда жамоада ўз ўрнига эга бўлиб олди. У аллақачон “Ливерпуль” ҳамда “Барселона” клуби скаутлари назарига тушиб бўлган. Аммо унинг ҳали Лион шаҳридан кетиш нияти йўқ.

17. Патрик Кутроне

patrick-cutrone-ac-milan-1718_12wyjxwmjnu541bfb8cd500fo6.jpg

“Милан”

35 миллион евро

1998 йил. Ҳужумчи

2017 йилги мавсумда “Милан” клуби катта харажатларни амалга оширди. Шубҳасиз, сотиб олинган футболчиларнинг орасида энг самарали трансферлардан бир Кутроне бўлди. У “Милан”нинг собиқ ҳужумчиси Филиппо Инзаги сингари дебют мавсумида ҳар уч ўйинда биттадан гол урди ва ўзининг ажойиб мавсумини ўтказди.

16. Даёт Упамекано

1150510_original.jpg

“РБ Лейпзиг”

39.6 миллион евро

1998 йил. Ҳимоячи

19 ёшли футболчи “Лейпзиг” сафида 18 ойдан буён ажойиб футболчи эканлигини исботлаб келяпти. У Франциянинг 21 ёшгача бўлган термаси асосий футболчиларидан. Даёт аллақачон “Барселона” ёки “Манчестер Юнайтед” клублари билан оғзаки шартнома тузиб қўйган бўлиши мумкин.

15. Родриго

459665.jpg

“Сантос”

40 миллион евро

2001 йил. Ҳужумчи

17 ёшли футболчига бир қанча клублардан қўнғироқ бўлди. Аммо у фақат “Реал”нинг телефонига жавоб берди. Родриго “Реал Мадрид” жамоасига 45 миллион фунт стерлинг маблағга ўтишга рози бўлди. Бу ёшдаги футболчилар орасида Лотин Америкаси клублари учун ҳақиқий рекорд кўрсаткичдир.

14. Винисус Жуниор

manchester-united-v-real-madrid-international-champions-cup-2018-5b61932b1ad6269c8e000002.jpg

“Реал Мадрид”

45.1 миллион евро

2000 йил. Ҳужумчи

Бразилиялик ҳужумчи яқиндагина Мадридга кўчиб ўтди. Родриго сингари Винисус ҳам 12 ой аввал Испания гранди сафига ўтишга рози бўлди. Мадридликлар учун “Фламенго” футболчиси жуда қимматга тушди.

13. Маттиас де Лайт

149256407586318_49950365_1280.jpg

Аякс

50.4 миллион евро

1999 йил. Ҳимоячи

Дунёнинг энг яхши ёш футболчиларидан бири сифатида эътироф этилаётган футболчи, Европанинг бир қатор гранд клублари нишонида. “Барселона”, “Ювентус”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари де Лайтга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

12. Трент Александр-Арнольд

Screen_Shot_2018_06_04_at_03.54.34.0.png

“Ливерпуль”

50.7 миллион евро

1999 йил. Ҳимоячи

Арнольд ўтган мавсумда Клоппнинг асосий футболчиларидан бирига айланиб олди. Футболчи Англиянинг 19 ёшгача футболчилари орасида энг иқтидорли ўйинчилардан саналади. Шу сабабдан уни Саутгейт ҳам Россия майдонларига олиб келди.

11. Раян Сессегнон

1524043780_897934_1524043867_noticia_normal.jpg

“Фулҳем”

51.3 миллион евро

1999 йил. Ҳимоячи

Сессегнон ўтган мавсумда Чемпионшипнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. “Фулҳем”нинг Пример-лигага чиқишида ўзининг улкан ҳиссасини қўшди. Ушбу мавсумни “Кравен Коттаге”да ўтказадиган футболчи билан ким шартнома имзоламоқчи бўлса, энди 12 ой кутишларига тўғри келади.

10. Микел Оярзабал

1455549718_251027_1455549828_noticia_grande.jpg

“Реал Соседад”

51.3 миллион евро

1997 йил. Ҳужумчи

Испанияда унга энг умидли футболчи сифатида қаралади. Яқин келажакда Оярзабал терма жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлиши кутиляпти. Микел термага янги руҳ олиб киради. Уни яқин вақтлар ичида “Рома”да кўришимиз ҳам мумкин.

9. Леон Баилий

1145647_original.jpg

“Байер Леверкузен

 56.5 миллон евро

1997 йил. Ҳужумчи

Вингер ўтган мавсумда клубда ҳам, терма жамоада ҳам бирдек самарали ўйин кўрсатди. У келажагини ҳозирча режалаштирганича йўқ. Аммо “Челси”нинг трансферлар рўйхати жамланган листда у биринчи ўринларда турибди.

8. Кристиан Пулишич

christian-pulisic-dortmund_1thgv79c7qhdv1sizdq3e7rtmv.jpg

“Боруссиа Дортмунд”

61.2 миллион евро

1998 йил. Ярим ҳимоячи

USMNT (Америка Қўшма Штатлари эркаклар миллий термаси) нинг тожидаги марвариди дея баҳоланаётган футболчи, ўтган мавсумда дортмундликлар сафида жуда яхши ҳаракат қилганича йўқ. У ҳали ўз потенсиалини тўлиқ намойиш этмади. Бироқ яқин келажакда ҳаммаси ўзгариб кетишига умид боғламоқда.

7. Жанлуижжи Доннарума

gianluigi-donnarumma-milan_el6ud3476vse1gxxcvpjqyyaf.jpg

“Милан”

62.8 миллион евро

1999 йил. Дарвозабон

Пулишич сингари Доннарума ҳам ўтган мавсум кутилган ўйинларни кўрсата олмади. Унинг ҳаракатларидан мухлислари завқ олиша олмади. Бироқ сўнгги 12 ой ичида унинг трансфер баҳоси 50 % га ошган. Бу эса “Ливерпуль”ни “Рома”дан тезроқ Алиссонни сотиб олишига туртки бўлди.

6. Федерико Киеса

rue1dc5e3dadf.jpg

“Фиорентина”

63.6 миллион евро

1997 йил. Ҳужумчи

Футболчига “Челси”, “Тоттенҳам” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдираётган бўлса-да, Киесани “А” серияда олиб қолиш учун “Милан”, “Интер” ҳамда “Рома” клублари курашяпти. Шу боис “Фиорентина” ушбу мавсум уни бозорга солиб кўриши керак.

5. Малком

2378498-49468730-2560-1440.jpg

“Барселона”

64.6 миллион евро

1997 йил. Ҳужумчи

“Лига 1”нинг ўтган мавсумдаги юлдузларидан бири бўлган футболчини “Рома” сотиб олиши учун бир бахя қолганида “Барселона” илиб кетди. Унинг келажагини экспертлар жуда ёрқин, дея баҳолашмоқда.

4. Усмон Дембеле

5a7ef4b574758f97ef000001.jpg

“Барселона”

84.3 миллион евро

1997 йил. Ҳужумчи

12 ой олдин унинг нархи 60 миллион евролар атрофида эди. “Барселона”га ўтганидан сўнг бироз юқорилади. Дембеле ушбу мавсум “Камп Ноу”да ўзини кўрсата олмаса, клуб чиқиш эшикларини очиб қўйиши тайин. У ўз устида кўпроқ ишлаши ва асосий таркибдан муқим ўрин эгаллашга интилиши лозим.

3. Габриел Жезус

gabriel-jesus-alo-mae-leicester.jpg

“Манчестер Сити”

88 миллион евро

1997 йил. Ҳужумчи

Бир йил давомида унинг нархи деярли икки баробар ошди. Жезус “Сити” билан чемпионликка эришган бўлса-да, терма билан муваффақиятсизликка учради. Аммо у ўз устида ишлашда давом этса, яқин келажакда янги Роналдони кўришимиз мумкин.

2. Маркус Решфорд

1119370669.jpg

“Манчестер Юнайтед”

89.2 миллон евро

1997 йил. Ҳужумчи

Бир йил аввал унинг нархи 50 миллион евро эди. Жозе келганидан буён у, ўз ўйинларини кўрсата олганича йўқ. Бироқ яқин келажакда ундан ҳам ёрқин ўйинлар кутиб қоламиз. Решфорд Англия термаси билан жаҳон чемпионатида қатнашди. Ушбу мавсумда уни “Юнайтед”нинг асосий таркибида кўриб қолсак керак.

1. Килиан Мбаппе

1139403296.jpg

ПСЖ

192.3 миллон евро

1998 йил. Ҳужумчи

Мбаппе ҳақида унча кўп гапиришнинг ҳожати йўқ. Россиядаги жаҳон чемпионатида у ўзининг топ даражадаги ўйинларини намойиш қила олди. Шу сабабли ЖЧ нинг “Энг яхши ёш ўйинчиси” номинациясини қўлга киритди. Ушбу мавсумда ундан янада чиройлироқ ўйин кутиб қоламиз.

Мбаппени “Реал Мадрид” клуби қўлга киритиш учун бир неча бор ҳаракат қилиб кўрмоқда. Роналду жамоадан кетганидан сўнг унинг “Реал”га ўтиш имкониятлари камайиб кетди. Яхши биласиз “учар португал” Килианнинг кумири ҳисобланади. Агар у ҳақиқий кучли футболчи бўлишни ният қилса, тезроқ топ клубларнинг бирига ўтиши даркор.

Шоҳрух Нўъмонов, ЎзА
9 296