ЎзА Ўзбек

20.04.2018 17:51 Чоп этиш версияси

Дунё полвонлари Шаҳрисабзга йўл олди

Дунё полвонлари Шаҳрисабзга йўл олди Дунёнинг энг кучли полвонлари кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун бўлиб ўтадиган Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этиш учун Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрига жўнаб кетди.

Бу йил еттинчи бор ташкил этилаётган беллашувларда дунёнинг 30 га яқин мамлакати полвонлари эркаклар ўртасида 73, 81, 90 ва мутлақ, аёллар ўртасида эса 57 ва 78 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

Тошкентдан йўлга чиққан полвонлар айни пайтда Самарқанд шаҳрига етиб келди. Улар қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳарнинг дунёга машҳур тарихий обидаларини, зиёрат масканларини, янги бунёдкорлик ишларини томоша қилмоқда.

– Самарқанд ҳақида кўп эшитганман. Бугун бу ерда бўлиб, унинг эртакмонанд манзарасидан лол қолдим, – дейди италиялик курашчи Киара Меуччи. – Шаҳардаги ажиб сокинлик, мусаффо ҳаво, тарихий, улуғвор бинолар менга зўр қувват бераётгандик. Бу таассурот эртанги мусобақа олдидан менга кўтаринки кайфият бағишлади ҳамда унутилмас хотира бўлиб қолади.

photo5390989112980383961.jpg

photo5390989112980383964.jpg

photo5390989112980383962.jpg

photo5390989112980383967.jpg

photo5390989112980383968.jpg

photo5390989112980383969.jpg

photo5390989112980383970.jpg

photo5390989112980383971.jpg

photo5390989112980383972.jpg

Байрам Айтмуродов, Мухаммад Амин (сурат) ЎзА
6 760