ЎзА Ўзбек

04.03.2019 Чоп этиш версияси

Дипломатларнинг шахмат баҳси

Дипломатларнинг шахмат баҳси Республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар шахмат мактабида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари ўртасида анъанавий шахмат турнири бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда барча давлатлар билан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Спорт турларини ривожлантириш ҳамда оммалаштиришга, маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатлар ҳаётида ҳам ўз ифодасини топаётир. Элчихоналар ва халқаро ташкилотлар ходимлари ўртасида шахмат ва футбол бўйича мунтазам ўтказиб келинаётган турнирлар, турли маданий-маърифий тадбирлар, кўргазма, анжуман ва фестиваллар ҳамкор давлатлар билан ўзаро муносабатларни янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда. 

6.JPG

Бу йил ўн тўртинчи бор ўтказилган мазкур шахмат турнирида 84 иштирокчи ғолиблик учун баҳслашди.

Турнирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси жамоаси биринчи ўринни эгаллади. “Lukoil Uzbekistan Operating Company” масъулияти чекланган жамияти иккинчи ўрин, Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси учинчи ўринга сазовор бўлди.

Дипломатларнинг шахмат турнири доирасида болалар ўртасидаги шахмат баҳсларида эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакили ғолиб деб топилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яна бир вакили иккинчи, Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бюроси вакили учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

3 243
Нурилло Насриев, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА