ЎзА Ўзбек

15.09.2018 09:51 Чоп этиш версияси

Davis Cup – 2018: Бугун жуфтлик баҳслари старт олади

Davis Cup – 2018: Бугун жуфтлик баҳслари старт олади

Бугун Девис Кубоги доирасида Буюк Британия ҳамда Миллий термамиз ўртасида теннис мусобақасининг жуфтлик учрашуви ўтказилади.

Унда инглизлар шарафини Доминик Игнолт ва Жеми Мюррей ҳимоя қилишади. Ўзбекистон номидан эса биринчи рақамли теннисчимиз Денис Истомин ҳамда Санжар Файзиев кортга тушишади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Кеча тунда бўлиб ўтган Жўрабек Каримов ҳамда Камерон Норри ўртасидаги учрашувда ҳамюртимиз дастлабки иккита геймни 0:6, 5:7 кўринишида ютқазиб қолган учта геймни 7:6, 6:2, 6:2 кўринишида ўз ҳисобига ёздириб иродали ғлабани қўлга киритди ва умумий 1-1 кўринишига келтирди. Биринчи учрашувда Денис Истомин британиялик рақиби Даниел Эвансга 6:7, 6:4, 6:0, 4:6, 5:7 ҳисоб кўринишларида мағлуб бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Девис Кубоги 14-16 сентябрь кунлари Буюк Британиянинг Гласгов шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ЎзА
4 849