ЎзА Ўзбек

01.10.2018 Чоп этиш версияси

Денис ва Жўрабекнинг рақиби португалиялик теннисчилар

Денис ва Жўрабекнинг рақиби португалиялик теннисчилар

Мамлакатимизнинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари – Денис Истомин ва Жўрабек Каримов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирда иштирок этадилар.

Мусобақанинг бугун бўлиб ўтадиган асосий тўр баҳсларининг биринчи даврасида Денис Истомин португалиялик Фредерико Сильвага қарши кортга чиқади.

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов эса эртага яна бир португалиялик теннисчи – Гонсало Оливейрога қарши ўйин ўтказади.

2 948
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА