ЎзА Ўзбек

13.08.2018 22:33 Чоп этиш версияси

Денис Истомин жаҳон рейтингида 1 поғона пастлади

Денис Истомин жаҳон рейтингида 1 поғона пастлади Бугун Халқаро теннис федерацияси томонидан теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтинги эълон қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.
Янги рейтингда ҳамюртимиз Денис Истомин 759 очко билан 76-ўринда қайд этилган. Бу эса ўтган ҳафтадаги ҳолатга қараганда 1 поғона қуйи дегани. Испаниялик Рафаэль Надаль Канададаги муваффақиятидан кейин жадвалдаги ўрнини янада яхшилаб олди. Рафанинг ҳисобидаги очколар сони 10220 га тенг. Энг яқин таъқибчиси Рожер Федерер ҳисобида эса 6480 очко мавжуд. Батафсил:
1. (1) Рафаэль Надаль (Испания) - 10220 очко
2. (2) Рожер Федерер (Швейцария) - 6480
3. (4) Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) - 5410
4. (3) Александр Зверев (Германия) - 4845
5. (5) Григор Димитров (Болгария) - 4700
6. (6) Кевин Андерсон (ЖАР) - 4335
7. (7) Марин Чилич (Хорватия) - 4085
8. (8) Доминик Тим (Австрия) - 3665
9. (9) Жон Иcнер (АҚШ) - 3570
10. (10) Новак Жокович (Сербия) - 3445 ...
... 76 (75) Денис Истомин (Ўзбекистон) - 759 ...

4 916