Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 12:06 Чоп этиш версияси

Денис Истомин нуфузли турнир ғолиби

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТР) томонидан Хитойда ўтказилган халқаро турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Нуфузли турнирнинг дастлабки баҳсида Денис германиялик Ян-Леннард Штруфф, иккинчи даврада россиялик Карен Хачанов, чорак финалда АҚШ вакили Жаред Дональдсон ва ярим финалда япониялик Юити Сугитани мағлубитга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Финал баҳсида Д.Истомин кипрлик Маркос Багдатисга қарши кортга чиқди. Учрашувнинг биринчи сетида 3:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган Маркос ўйинни тўхтатди ва мағлубиятни тан олди.

Шу тариқа Денис Истомин финал учрашувида ғалаба қозониб, АТР рейтингининг 250 очкосини қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 794






Все о погоде - Pogoda.uz